» » «Жиззахдонмаҳсулотлари»АЖ бошқаруви раиси жорий йилда ғаллани қабул қилиниши ва ун заҳиралари туғрисида маълумот берди

«Жиззахдонмаҳсулотлари»АЖ бошқаруви раиси жорий йилда ғаллани қабул қилиниши ва ун заҳиралари туғрисида маълумот берди

10 июнь 2022 г 859 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкакмасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли “2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловасидаги топшириққа кўра “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан Жиззах вилоятининг Зафаробод, Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларидаги ғаллачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган жами 94.424 тонна бошоқли донни жойлардаги дон қабул қилиш шахобчалари ва бош корхона элеваторларига нес-нобуд қилмай қабул қилиш вазифаси юклатилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда «Жиззахдонмаҳсулотлари»АЖ бошқаруви раиси Таниқулов Иномжон маълуомт бериб ўтди. 

Ушбу 94.424 тонна буғдойнинг 63.986 тоннаси Давлат ресурслари учун, 17.938 тоннаси вақтинчалик сақлашга ва 12.500 тоннаси уруғлик буғдой сифатида қабул қилиниши белгиланган.

2022 йил 9 июнь ҳолатига жамият омборларига Зафаробод туманидаги қишлоқ хўжалиги корхоналаридан 1.877.8 тонна, Пахтакор туманидан 4.348.7 тонна ва Шароф Рашидов туманидан 1.562.5 тонна жами 7.789 тонна давлат стандарти (O’z Dst 880:2015) талабларига мувофиқ сифат кўрсаткичларига мос келувчи 3-синф буғдой маҳсулотлари қабул қилиб олинди. Ушбу қабул қилиб олинган буғдой ҳосили учун ҳар бир килограмига 3.000 сўмдан жами 23.367.000 млн сўм маблағлар ғалла хосили етиштирган кластерлар ва фермер хўжаликларига тўлаб берилди.

Ғаллани жамият омборларига қабул қилиб олиш, сифат таҳлилларини амалга ошириш ва маблағларни тўлаб бериш жараёнида бугунги кунгача узилиш ёки бирорта салбий ҳолатлар ва тўсиқлар юзага келмади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига асосан корхона тегирмон цехида ишлаб чиқарилган 1-нав ун маҳсулотлари июнь ойи бошидан бугунги кунга қадар истеъмолчиларининг барча тоифаларига фақат биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилмоқда.

Жумладан, 2022 йил 9 июнь ҳолатига, биржа орқали жами 845.7 тонна ун махсулотлари сотилган бўлиб, ушбу ун маҳсулотининг 134.5 тоннаси қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ва 491.8 тоннаси эса чакана савдо ташкилотлари томонидан сотиб олинган.

Жамият тегирмон цехи бир суткада 120 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, бугунги кунда 3 та сменада иш ташкил этилган ҳамда тўла қувватда ишламоқда.

Биржа савдолари орқали сотилган ун маҳсулотини тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш ишлари ҳам узлуксиз ишлаш режимида ташкил этилган.

2022 йил 1 июндан бугунги кунга қадар жами 600 тонна ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 9 июнь ҳолатига жамият тайёр махсулотлар омборидан 1.555.4 тонна ун маҳсулотлари қолдиғи мавжуд.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!