» » “Полвонлари кўп юрт – қудратли бўлур!”

“Полвонлари кўп юрт – қудратли бўлур!”

11 июнь 2022 г 718 Комментарии: 0

Бахмал туманида шу шиор остида спортнинг кураш тури бўйича Бахмал туман прокурори соврини учун вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди.

Турнир очилишида вилоят прокурори, вилоят кураш федерацияси раиси Исломжон Эргашходжаев, вилоят ва Бахмал тумани секторлари раҳбарлари, вилоят ва туман спорт ишлари мутасаддилари, ёшлар иштирок этди.

– Ўзбек кураши аллақачон халқаро кураш номини олиб улгурди, – дейди Бахмал тумани ҳокими Муса Анорбоев. – Бугун “кураш”, тўхта”, “чала”, “ёнбош”, “дакки”, “ғирром”, “ҳалол” каби ўзбекона атамалар жаҳонда соф ўзбекча янграётгани биз, Ўзбекистон фуқаролари учун фахр-ифтихор демакдир. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз шуғулланиб келган ушбу спорт турини кенг оммалаштириш чоралари кўрилмоқда. Бу спорт тури билан ёшидан қатъий назар ҳар бир фуқаро шуғулланиши мумкинлиги ва хавфсиз экани аллақачон исботланган. Курашни тарғиб қилиш ва аҳоли ўртасида кенг оммалаштиришга бу – шу юрт фарзандиман, деган ҳар бир ўзбекистонликнинг фуқаролик бурчи бўлмоғи лозим.

Турнирнинг тантанали очилиш маросимида таниқли санъаткорлар ижросида янграган куй-қўшиқлар, “н” ҳарбий қисм шарнома асосидаги хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Турнирда, Жиззахнинг барча шаҳар ва туманлари, қўшни вилоятлардан жами 130 нафарга яқин спортчилар 7 вазн тоифасида ғолиблик учун курашди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан кураги ерга тегмаган мусобақа ғолибларига ва совринли ўринларни қўлга киритган полвонларга диплом, медаль, чорва моллари, қимматбаҳо совғалар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!