» » Жиззахда чигирткалар тарқалгани аниқланди

Жиззахда чигирткалар тарқалгани аниқланди

13 июнь 2022 г 1 171 Комментарии: 0

Жиззах вилояти чигирткаларга қарши ишлов берилган майдонлар катталигига кўра республикада етакчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунгача мамлакатимиз ҳудудида 292,6 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.

284,0 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган. Бундай жараёнлар Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудида кимёвий ишловлар ўтказилди.

Энг катта ишлов берилган майдонлар ҳудуди Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақолпоғистон Республикасига тўғри келади.

Маълумки, зарарли чигирткаларнинг қўшни республикалардан учиб ўтиш хавфи ҳам мавжуд. Шуни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 31 май-3 июнь кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ишчи гуруҳлари томонидан Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятининг Истаравшон, Зафаробод ва Шахристон туманларининг чегарадош ҳудудларида ва Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоятининг Янгиобод, Зомин туманларида зарарли чигирткаларни тарқалишини олдини олиш мақсадида ҳамкорликда кузатувлар олиб борилди.

Шунингдек, қўшни мамлакатларнинг фитосанитар ххизматлари билан мониторингни давом эттириш ва натижалар юзасидан ахборот алмашинувини олиб боришга келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!