Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаоролдаги поликлиникада болалар бўлими фаолият бошлади
20 июнь 2022 г 586 Комментарии: 0
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг туман бўлими мутасаддилари, соҳада кўп йиллар меҳнат қилган шифокорлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Жорий йил 18 март куни Президентимиз томонидан тиббиёт ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида соҳа раҳбарлари олдига бир қатор вазифалар юкланган эди. Бу вазифалар доирасида шаҳар ва туманлардаги марказий поликлиникалар қошида болалар бўлимларини ташкил этиш тўғрисидаги топшириқ ҳам айтилган эди.
– 2019 йилдан буён бўш турган бино қайта реконструкция қилиниб, кўп тармоқли марказий поликлиника қошидаги болалар бўлимига айлантирилди, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бўлими бошлиғи ўринбосари Нарзиқул Шобўтаев.
– Реконструкция, таъмирлаш, қурилиш ишларига 435 миллион сўм маблағ сарфланди. Туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан 50 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар олиб берилди.
Кўптармоқли марказий поликлиникада фаолият олиб бораётган 9 нафар врач, 9 нафар ўрта тиббиёт ходими, яъни ҳамшира ва 1 нафар кичик тиббиёт ходими ушбу болалар бўлими – 10 ўринли кундузги стационарда тиббий хизмат кўрсатади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!