» » Жиззахда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди

21 июнь 2022 г 548 Комментарии: 0

Ҳайдовчи Ваз-2109 машинаси билан Жиззах-Пахтакор йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 35 ёшли пиёдани уриб юборган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 июн куни соат 2:05 ларда 4Р-33 Жиззах-Пахтакор автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани Қанғли маҳалласидан ўтувчи 13 километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлган.

Жиззах шаҳри Хайробод маҳалласида яшовчи шахс Ваз-2109 машинаси билан Жиззах-Пахтакор йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган Нурафшон маҳалласида яшовчи 35 ёшли пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.

Қайд этилишича, Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!