» » ОФК кубоги-2022. Улуғбек Бақоев: "Бизни фақат ғалаба қониқтиради"

ОФК кубоги-2022. Улуғбек Бақоев: "Бизни фақат ғалаба қониқтиради"

24 июнь 2022 г 790 Комментарии: 0

24 июнь куни ОФК Кубоги "E" гуруҳ 1-тур доирасидаги "Сўғдиёна" (Ўзбекистон) — "Нефтчи" (Қирғизистон) ўйини бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва сардори Жасур Ҳасанов иштирок этди. Ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. 

Гуруҳдан "Сўғдиёна" ва "Нефтчи"дан ташқари Тожикистоннинг ЦСКА ва Туркманистоннинг "Олтин Аср" жамоалари ўрин эгаллаган.

Улуғбек Бақоев: "Биз ОФК Кубогида дебютантмиз, гуруҳда ғолиб чиқишга ва мусобақанинг келаси босқичига йўл олишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимиз жуда ҳам қизиқ – биздан ташқари яна иккита дебютант бор – ЦСКА ва "Нефтчи" ҳам гуруҳ босқичида илк бор иштирок этишади. Ҳозирда Ўзбекистон Суперлигасида пешқадамлик қилмоқдамиз ва жамоа мусобақага яхши тайёрланган. Рақибларга паст баҳо бермаймиз, ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. "Нефтчи"ни яхши ўргандик. Бизни фақат ғалаба қониқтиради".

Жасур Ҳасанов: "Тожикистонга яхши кутиб олишгани учун раҳмат. ОФК Кубогига жиддий тайёргарлик кўрамиз. Осон ўйинлар бўлмаслигига ишончим комил. Бизни гуруҳнинг асосий фаворити деб ҳисоблашаётганини биламиз ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз".

Матбуот анжуманини тақдим этган Фаридун Салиевга миннатдорчилик билдирамиз.


скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!