» » 4-сектор раҳбарининг Жиззах шаҳридаги сайёр қабулида 35та мурожаат қабул қилинди

4-сектор раҳбарининг Жиззах шаҳридаги сайёр қабулида 35та мурожаат қабул қилинди

29 июнь 2022 г 589 Комментарии: 0

Вилоят 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов Жиззах шаҳрининг  “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 9-сонли ўрта мактабда сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда кўплаб фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди.

Фуқаролар билан тўғридан тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва бевосита жойида ҳал этиш мақсадида  вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Жиззах шаҳрида  ташкил этилди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан кредит олиш, ишсизлар бандлиги, уй-жойни таъмирлаш каби масалаларга оид 35га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида доимий даромадга эга эмаслиги боис Турон маҳалласида истиқомат қилувчи Камола Маматқулованинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати сектор раҳбари томонидан жойида ҳал этилди.  Шунингдек, Шаҳноза Маматқулованинг ўқишга контракт асосидаги тўловга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам шу ернинг ўзида қаноатлантирилди. 

Гулбаҳор Жўраеванинг ётиб қолган бемор онасига ногиронлик аравачаси жуда зарур эди. Унинг 4-сектор раҳбарига аравача сўраб қилган мурожаати ҳам қабул давомида ҳал этилди.

Мурожаатларнинг аксариятига ҳуқуқий тушунтириш  берилди.

Қабул жараёнида ечими осон мурожаатлар жойида бартараф этилиб, муддат талаб қилинадиганлари бўйича эса масъул мутасаддилар белгиланиб, ижроси шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Айрим  вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!