Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати иштирокида Конституцияга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар хусусида тарғибот ўтказилди
30 июнь 2022 г 634 Комментарии: 0
Янгиобод тумани, Дўстлик МФЙдаги тожик тилида ўқитиладиган 6 мактаб биносида ҳалқимиз, фуқароларимиз билан Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда МФЙ раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева ва бир қатор мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Йиғилишда депутат М.Ўразалиева Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳатларимиз тўғрисида, конституциявий комиссия фаолияти, Конституциямизга таклиф этилаётган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил тушинтириб ўтди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида маълумотга эга эканлиги,ҳозирги кунда олиб борилаётга демократик ислоҳатларга бефарқ эмаслиги албатта катта эътирофга лойиқ.
Йиғилишда фуқаролар ўз фикрларини билдиришиб, кейинги бўладиган референдумда фаол қатнашишларини билдиришди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!