» » Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамада

Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамада

05 июль 2022 г 605 Комментарии: 0

Жиззах давлат педагогика университетида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбирда вилоят ҳокимлиги, маҳаллий кенгаш депутатлари, зиёлилар, фаоллар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бош Қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш “Инсон – жамият – давлат” тамойили, инсон шаъни ва қадр-қиммати устуворлигини кўзловчи ислоҳотлар асосида амалга оширилмоқда.

Бугун дунё тажрибасига назар соладиган бўлсак, сўнгги 30 йилда 90 га яқин давлатда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилиб, уларнинг 53 тасида янги конституциялар қабул қилинганининг гувоҳи бўламиз. Давлатнинг Асосий қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш ҳаётий заруриятлардан келиб чиқади.



Конститутциявий ислоҳотлар “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойилнинг ҳаётда ўз исботини топишига, Янги Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи янада ортиб, юртимизнинг ижобий имижи янада юксалишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

– Давр ўзгаришларни талаб этмоқда ва бу – Конституциявий ислоҳотлар билан амалга оширилади, – дейди А.Қодиров. – Тараққиёт стратегиясининг мақсадларини амалга ошириш учун эса мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратиш муҳим вазифа. Президентимиз халқимиз билан ҳар томонлама бамаслаҳат қарор қабул қилиниши ҳақида айтди. Конституция жамиятдаги экология, қадриятлар, миллатлараро тотувлик, хавфсизлик, инсон қадрини юқори қўйиш каби йўналишлардаги талаблар асосида ўзгартирилади.

Тадбирда бугунги кунда оила институти инқирозга юз тутаётгани, қадриятларни асрашга, таълим-тарбия тизимини яхшилашга, мактабгача таълим тизимини мустаҳкамлашга жиддийроқ эътибор қаратиш лозимлиги ва буларнинг барчаси Конституциямизга асосли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини талаб этаётгани таъкидланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!