» » Жиззахда 600 доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Жиззахда 600 доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

07 июль 2022 г 479 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти ва Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.У. фуқаро Л.ни Жиззах шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-(фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!