» » Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

20 июль 2022 г 421 Комментарии: 0

Ушбу Низом “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси  611, 1931-прим, 1932-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар;

Коррупцияга оид жиноятлар – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-модлдаси иккинчи қисми “г” банди, 168-моддаси учинчи қисми “в” банди, 1929 ва 19210, 205, 209-214-моддалари, 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиш ҳамда 301-моддасида қўрсатилган жиноятлар;

Коррупцияга оид жиноятларни аниқлаш ва фош этиш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбирларни ҳамда процессуал ҳаракатларни амалга оширувчи органлар - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати,  Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш асослари ва турлари.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги   асослардан бири мавжуд бўлганда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилиши;

нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси ўзига нисбатан пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақида ёхуд ўзига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида ҳуқуқбузарлик фош этилиши;

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида берилган хабар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БХМ)  уч баравари  миқдорида;

б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган мулкнинг қиймати БХМнинг 30 бараваригача бўлса:

            ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун – БХМнинг 5 баравари миқдорида;

             унча оғир бўлмаган жиноят учун – БҲМнинг 7 баравари миқдорида;

             оғир жиноят учун – БҲМнинг 10 баравари  миқдорида;

             ўта оғир жиноят учун -  БҲМнинг 15 баравари миқдорида;

             в) пора суммаси ёки етказилган зарар  ёхуд ўзлаштирилган мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлса;

             оғир жиноят учун – БҲМнинг 20 баравари миқдорида;

             ўта оғир жиноят учун – БҲМнинг 25 баравари миқдорида;

Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

Рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

                Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!