» » Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззах вилоятидаги бошланғич ташкилот етакчиси республика ғолиби бўлди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззах вилоятидаги бошланғич ташкилот етакчиси республика ғолиби бўлди

01 август 2022 г 479 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига қарашли «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида мудофаа вазирлиги қўшинларида «Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси» танловларининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ҳудулардаги 5 та ҳарбий округ ва 2 та қўмондонликдан иккита йўналишда жами 14 нафар бошланғич ташкилот етакчиси иштирок этган баллашув қизғин ва муросасиз ўтди.

Шаффоф ва синчковлик билан чиқишларни кузатиб ўтирган ҳайъат аъзоларининг хулосасига кўра «Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси» йўналишида  Жиззах вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм  бошланғич ташкилот етакчиси майор Нуриддин Одилов фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!