» » Жиззахда “Дўстлик” хафталиги доирасида фестивал ўтказилди (фото)

Жиззахда “Дўстлик” хафталиги доирасида фестивал ўтказилди (фото)

03 август 2022 г 802 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 2 август куни Жиззах шаҳар "Ўрда" боғида 30-июль “Дўстлик” хафталиги доирасида фестивал бўлиб ўтди.

Ташкил этилган фестивал доирасида сайллар, миллатлараро тотувлик ва ҳамжихатликни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни акс эттирувчи видео роликлар, фото-кўргазмалар, саҳналаштирилган спектакль ва концерт дастурлари, турли миллат вакиллари томонидан миллатининг урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи кўргазмалар, кўп миллатли халқ дўстлигини тараннум этувчи куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Унда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Латибжон Ахмаджонов  сўзга чиқиб барчани байрам билан табриклади. 

Фестивал давомида жами 5500 нафардан ортиқ, меҳнат фахрийлари ва турли миллат вакилларидан иборат ёшлар ва аҳоли қамраб олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!