» » Дўстликда сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда

Дўстликда сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда

08 август 2022 г 486 Комментарии: 0

Дўстлик туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида  “Ака-ука жентльменлар” масъулияти чекланган жамияти ўз қурилиш маҳсулотлари билан қўшни туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлардан.

Айни пайтда Холназар Ширинов раҳбарлик қилаётган корхонада замонавий деворлар, блок ғишт, сувоқ қилиш учун ишлатиладиган қурилиш материаллари тайёрланмоқда.
- Фаолиятимизни бошлашимиз учун ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 80 миллион сўм имтиёзли кредит олишга эришдик, - дейди корхона раҳбари Холназар Ширинов. - Айни пайтда сифатли маҳсулотларимизга талаб кундан кунга кўпайиб даромадимиз ҳам шунга яраша ортаяпти.

Ҳозирда корхонада 11 нафар қишлоқ ёшларининг бандлиги таъминланган. Бу ерда бир кунда минг дона блок ғишт, 15 комплект замонавий девор ишлаб чиқарилмоқда.
Келгусида олинган фойда эвазига замонавий технологияларни олиб келиб ўрнатиш, пайвандлаш хизматини йўлга қўйиш орқали маҳсулот турини кўпайтириш, қўшимча ишчи ўрни яратиш режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!