» » Пахтакор туманида Халқаро дўстлик куни муносиб нишонланди

Пахтакор туманида Халқаро дўстлик куни муносиб нишонланди

09 август 2022 г 532 Комментарии: 0

Ҳар бир инсоннинг шахсий календарида қизил ранг билан белгиланган алоҳида аҳамиятга эга саналар бўлади.

Шундай экан улар қаторига 30 июль – Халқаро Дўстлик кунини ҳам қўшиб қўйишингиз мумкин.

Дўстлик масофа танламайди, тил, дин ёки ирқ билан чегараланмайди. У нафақат инсонларни, шунингдек халқларни ва давлатларни ҳам ўзаро ҳурмат, ишонч асосида бирлаштиради. Шу сабабли қатор халқаро тузилмалар, жумладан БМТ фаолиятининг туб негизида халқлар аро дўстликни мустаҳкамлаш мақсади мужассам.

Ташкилот томонидан қабул қилинган қатор қарорлар, жумладан 2011 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 65-сессиясида тасдиқланган Халқаро дўстлик куни тўғрисидаги резолюция айни мақсадларга хизмат қилади.

Резолюцияда инсонлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасидаги дўстликнинг, ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида қайд этилган.

Мамлакатимизда ҳам 30 июль – Халқаро дўстлик куни (International Day of Friendship) сифатида кенг нишонланади.

Аслини олганда, дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Азал-азалдан ота-боболаримизнинг ўгитларида, мақол ва ҳикоятларда, шунингдек шоиру донишмандларимизнинг асарларида дўстлик туйғуси улуғланган, таъбир жоиз бўлса, бундай дунёқараш асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган.

Бир сўз билан айтганда, халқимиз азалдан ардоқлаган дўстлик – мақсадларни муштарак этувчи, тинчликни таъминловчи ришта. Халқаро дўстлик кунининг кенг миқёсда нишонланиши бу риштани янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Пахтакор туманида 30 июль - Халқаро дўстлик куни муносабати билан фестивал ташкил этилди. Шу муносабати билан туман марказидаги “Мўжиза” истироҳат боғи байрамона безатилди.

«Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунда халқимизга хос бағрикенглик ва азалий дўстлик ғоялари ифода топган. Бугунги кунда туманимизда 16 дан зиёд миллат ва элатлар, хусусан 3360 нафардан ортиқ қозоқ, 3000 нафардан ортиқ қирғиз, 3050 нафардан ортиқ тожик, 710 нафардан ортиқ рус, 440 нафардан ортиқ татар ва 750 нафардан ортиқ бошқа миллат вакиллари истиқомат қилиб келмоқда. Ўзбекистондаги барча миллат ҳамда элатларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, анъана ва урф-одатларини асраш ҳамда ҳар томонлама ривожлантириш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришда муҳим ўрин тутаётир.

Тадбирда турли миллат урф-одат ва қадриятлари акс этган кўргазмалар, ташкил этилди. Ўзбек, қирғиз, рус, тожик, ва бошқа миллатларга хос ашула ҳамда рақсларни фестивал иштирокчилари олқишлар билан кутиб олишди. Бу йил жонажон Ўзбекистонимизда иккинчи бор ўтказилаётган Халқлар дўстлиги куни - эл-юртимиз ўртасида ҳамжиҳатлик, ўзаро тотувлик байрами туманимизда кўтаринки кайфиятда нишонланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!