» » Жиззахда қурилиш соҳаси ходимлари куни нишонланди (фотовидео)

Жиззахда қурилиш соҳаси ходимлари куни нишонланди (фото\видео)

13 август 2022 г 1 080 Комментарии: 0

Жиззах вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни байрами нишонланди.

Вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев соҳа вакилларини байрам билан табриклади.

Вилоятимизда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, замонавий архитектура асосида турар жой бинолари қуриш, уларга коммуникация тармоқлари ўтказиш орқали халқимизга қулайликлар яратишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, 2022 йилда Шароф Рашидов тумани Оқтош ота маҳалласи ҳудудида 41,3 гектар майдонда "Янги Ўзбекистон" массивида 14 та 16 қаватли уй-жойлар қурилади ва 1120 та оила ушбу массивда бунёд этиладиган янги хонадонларга кўчиб киришади.Жорий йилда шаҳар ва туманлар ҳудудларидаги 9 та массивларда 44 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади. Биргина 2021 йилда барча маблағлар ҳисобидан жами умумий қиймати 832 млрд. сўм маблағлар ҳисобига 98 та инвестиция объектлари жумладан, 4 та соғлиқни сақлаш, 13 та умумтаълим мактаблари, 11 та мактабгача таълим, 1 та болалар спорти ва бошқа 69 та объектлар фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, ўтган йилда умумий қиймати 80 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ҳисобига 16 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилди.2022 йилда барча маблағлар ҳисобидан умумий қиймати 925 млрд. сўмдан ортиқ 210 та инвестиция объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 228,2 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ҳисобига 4036 та якка тартибдаги аҳоли уйлари ва кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, 191 км. ичимлик суви тармоқлари қуриш, 85 км. электр тармоқларини янгидан тортиш, 260 км ички йўлларини таъмирлаш, 35 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш белгиланган ҳамда ушбу ишларни бажариш бўйича вилоятнинг барча туманларида ишлар бажарилмоқда.

Тадбирда бир гуруҳ соҳа вакиллари вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Якунда пойтахдан ташриф буюрган ва маҳаллий санъат вакиллари томонидан байрам дастури намойиш этилди. 

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!