» » Жиззахда 90 нафар ички ишлар органлари ходимларига турар жойлар топширилди

Жиззахда 90 нафар ички ишлар органлари ходимларига турар жойлар топширилди

26 октябрь 2019 г 2 920 Комментарии: 0

Бутунмамлакатимизда бўлгани сингари 25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни Жиззах вилоятида ҳам кенг нишонланди.

Чунончи, мазкур санада Жиззах шаҳрида яшовчи соҳа вакилларининг бир гуруҳи турар жойга эга бўлди. Зарбдор ва Фориш туманлари ички ишлар бўлимлари ходимларида эса замонавий ва қулай бинода фаолият кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.

Барча соҳалардаги бўлгани сингари ички ишлар тизимида ҳам касб байрами ютуқларни эътироф этиш, илғорларни рағбатлантириш, тантанали тадбирлар ташкил этиш билан нишонланади. Бу йил ҳам анънанадан чекинилмаган ҳолда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тизимидаги соҳавий хизматлар вакилларининг бир гуруҳининг унвони оширилди, фаол хизматлари учун рағбатлантирилди.

Шунингдек, 90 нафар ички ишлар ходимлари байрам куни турар жойларга эга бўлишди. Мазкур муносабат билан ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида уюштирилган тантанали тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқди. Нотиқлар мамлакатимизда эл осойишталигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган, хусусан, ички ишлар органлари тизимида кечаётган янгиланишлар жараёни тўғрисида фикр юритдилар. Маросим давомида янги уй соҳибларига турар жой калитлари ҳамда вилоят ҳокимлиги ва вилоят ички ишлар бошқармасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Мазкур 5 қаватли турар жойлардан 2 таси Жиззах шаҳрининг Иттифоқ, 1 таси Ёшлик маҳаллалари ҳудудида барпо этилди. Турар жойларнинг ҳар бири 3 хонадан иборат. Хонадонлар алоҳида иситиш тизими ва ошхона жиҳозлари билан тўла таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ҳар йили республикамизнинг барча ҳудудларида, хусусан, Жиззах вилоятида ҳам бир нечтадан кўп қаватли турар жойлар қурилиши режалаштирилган. Чунончи, 2020 йилда яна 3 та кўп қаватли уй барпо этилади.

Абдуғаффор АБДУРАҲМОНОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!