» » Жиззахда ички ишлар бошқармаси ходимлари, уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Жиззахда ички ишлар бошқармаси ходимлари, уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

09 август 2019 г 2 349 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникасида ички ишлар органлари ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа фахрийлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилаётир.

Кўрик республика ИИВ тиббиёт бошқармаси тизимидаги тиббий муассасаларининг жарроҳ, эндокринлог, ЛОР, кардиолог, терапевт, невролог каби мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда. 8,9 ва 10 август кунлари бўлиб ўтадиган кўрик давомида 300 дан ортиқ кишини қамраб олиш кўзда тутилган.

 — Бундай тиббий кўриклар касалликларни яширин даврида аниқлаш, ўз вақтида муолажаларни бошлаш ва қисқа муддатда соғликни тиклаш имконини беради. Мазкур жараёнда стационар, амбулатор ва санаторий-курорт шароитида даволаниш бўйича тавсиялар берилаётир. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида замонавий тиббий ускуналар, хусусан, юрак фаолиятини мукаммал текширувчи “Кардиовизор” скрининг қурилмасидан фойдаланаяпмиз. Тиббий кўриклар вилоятлардаги тиббий муассасаларда фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларимизнинг тажриба ва малакаларини оширишда ҳам қўл келмоқда, — дейди  республика Ички ишлар вазирлиги марказий поликлинакасининг функционал диагностика шифокори Дилноза Саидходжаева.  

Республика ИИВ ташаббуси билан ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар чекка ҳудудларда яшовчи ички ишлар ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа фахрийларининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Бундай кўриклар босқичма-босқич республикамизнинг барча вилоятларида ташкил этилаётир.      

Алижон АБДУСАТТОРОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!