» » Форишда қуролсоз усталар иккинчи бор рекорд ўрнатди

Форишда қуролсоз усталар иккинчи бор рекорд ўрнатди

18 август 2022 г 510 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида “АрМИ – 2022” VIII Халқаро армия ўйинлари “Дала ошхонаси” ва “Қуролсоз уста” мусобақалари давом этмоқда.

“Қуролсоз уста” мусобақасининг биринчи босқичида Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни эгаллаган. Ушбу мусобақанинг биринчи босқичида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўзаро баҳслашди. Мусобақа аввалида дастлаб 8 нафардан иборат ҳарбий хизматчи “122 миллиметрли Д-30” гаубицасини юриш ҳолатидан жанговар ҳолатга ўтказиб, сўнг стволни таъмирлаш автомобили ёрдамида захира стволга алмаштирди. 

Сўнг ушбу гаубицани “КамАЗ-43118” автомобилида шатакка олган ҳолда автодром бўйлаб 4 минг 200 метр масофада жойлаштирилган 9 та тўсиқ (чуқурлик, тирсакли кўприк билан, минали майдон, қиялик, баландлик, автомобиль учун пана жой, заҳарланган ҳудуд, илон изи, габаритли коридор ва сув тўсиқлари) дан ўтиб, белгиланган меъёрларни мамлакатимиз ҳарбийлари аъло даражада бажарди. Дастлабки майдонга етиб келиб қурилмани юриш ҳолатидан жанговар ҳолатга ўтказиб, отиш механизмларидаги носозликларини қисқа фурсатларда бартараф этди ва белгиланган йўналиш томон ўқ отиш билан якунлади.  

Бу жараён учун Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 19 дақиқа 58 сония билан биринчи ўринни қўлга киритди. Россиялик ҳарбийлар терма жамоаси эса бу “операция”ни 35 дақиқа 47 сонияда бажарди. 2020 йилда шу “операция”ни Россия ҳарбийлари 22 дақиқа 2 сонияда бажариб, рекорд ўрнатган эди. Ўзбекистонлик ҳарбийлар эса ушбу рекордни куни кеча “Фориш” полигонида 2 дақиқа 4 сонияга янгилашни уддалади. 

Бундан ташқари, II даражали сержант, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бектош Омонов “Энг илғор артиллерия бўлинмаси ҳайдовчиси” номинацияси ғолиб бўлди ва 2021 йил Эронда ўрнатилган 2 дақиқа 52 сония номинация ғолиби рекордини – 2 дақиқа 11 сония натижа билан бажариб, шу мусобақанинг ўзида 2-рекордни ўрнатди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!