Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах халқаро армия ўйинларига мезбонлик қилади
04 август 2022 г 764 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 13 августидан 27 август кунига қадар дунёнинг 12 та давлат ҳудудида 8-АрМИ-2022 халқаро армия ўйинлари ўтказилади. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу сафар мазкур нуфузли Халқаро армия ўйинларининг 20 та йўналишида иштирок этади.
34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 275 та жамоалар ўзаро беллашадилар. Хусусан, мамлакатимиз ҳудудида илк бор мусобақаларнинг 5 та йўналиши бўлиб ўтади. Жиззахдаги «Фориш» полигонида «Дала ошхонаси» ва «Қуролсоз уста» мусобақалари, Самарқанддаги «Сазаган» полигонида «Хавфсиз муҳит», Шарқий ҳарбий округда «Йўл патрули» ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Содиқ дўст» мусобақаси ўтказилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!