Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Халқаро армия ўйинлари доирасидаги мусобақалар бошланди
22 август 2021 г 712 Комментарии: 0
«Ҳарбий тиббий эстафета» мусобақасида 8 давлат қатнашади. Булар Ўзбекистон, Хитой, Россия, Беларусь, Вьетнам, Мьянма, Фаластин, Тожикистон жамоаларидир.
Шунингдек, «Дала ошхонаси» мусобақасида 5 давлат: Ўзбекистон, Вьетнам, Россия, Беларусь, Тожикистон вакиллари иштирок этади. Мусобақалар 22 августдан 5 сентябргача давом этади.
«АрМИ–2021» Халқаро армия ўйинларида дунёнинг 43 давлатидан 295 жамоа иштирок этади. Ўйинлар 11 давлат ҳудудида ўтказилмоқда. Олдинги йилги мусобақаларда Ўзбекистон ҳарбийлари учинчи ўринни эгаллаганди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!