Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими томонидан 2021-2022 йилнинг август ойига қадар қилинган ишлари бўйича маълумот берилди
19 август 2022 г 1 944 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5040-сонли қарорининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими раҳбари, Маънавият ва маърифат Кенгаши масъул котиби Иқболой Умарова маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида 2021 йилда ва 2022 йилда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича “Йўл Харитаси” имзоланиб, ижрога йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5040-сон қарори асосида вилоятдаги барча ташкилот ва идораларда Маънавият ва маърифат кенгашлари ташкил этилиб, 2021 йил учун маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйичаикки томонлама “Йўл харита”си ишлаб чиқилди ва ижрога йўналтирилди.
“Oyina.uz” электрон порталига вилоят бўлим, туман (шаҳар) бўлинмалари, ташкилот, идора ва муассасаларда фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар аъзо этилиб, мунтазам равишда соҳага оид тадбирлар ташкил этилиб, мазкур портал орқали кенг ёритиб борилмоқда.
Вилоят бўлими ва туман (шаҳар) бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида жами 16 та (шундан вилоят бўлимига 2 та, туман (шаҳар) бўлинмаларига 14 та) қўшимча штат бирлиги ажратилиб, мазкур штат бирликлари тегишли мутахассислар билан тўлдирилди.
2021 йил 1 апрелдан бошлаб барча Жиззах Давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти ва ЎзМУ Жиззах филиалида олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор лавозими негизида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими жорий этилди.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини жорий этиш тўғрисида”ги Қўшма қарори қабул қилинди. Ҳудудий танлов комиссиялари хулосасига кўра, 553 та умумтаълим мактабларига0,5 штат бирлиги асосида ижодий-маданий масалалар бўйичатарғиботчилартайинланди.
Ижодий-маданий масалалар бўйичатарғиботчилар фаолияти натижасида ижодкор ўқувчиларнинг ижодий ишлари жамланган китоблар нашрдан чиқиб, тақдимотлари ўтказилди. Биринчилардан бўлиб, Ғаллаорол, Пахтакор туманлари китобларни чиқаришди. Шунингдек, бугунги кунгача ўқувчиларнинг 13 та адабий тўпламлари ҳам нашрдан чиқди.
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан 150 га яқин маънавий-маърифий тадбирлар, “Маърифат соатлари”, 20 та газета ва журналларда мақолалар, 50 та вилоят телевиденияси ва радиода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли қарори 40 га яқин ижтимоий тармоқлар орқали муносабатлар билдирилди.
2021 йил давомида ташкилот ва идоралар, туман (шаҳар) бўлинмалари, маҳалла фуқаролар йиғини, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, мактабгача таълим муассасаси, 553та мактаб, 9та касб-ҳунар мактаби, 3 та олий таълим муассасалари, ахборот-кутубхона марказлари, мусиқа-мактаблари ташкилот ва муассасалардаги маънавий-маърифий ишлар ҳолати ўрганилиб, шу асосда ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишлари ўтказилди.
2021 йилда Бахмал ва Фориш туманларида Маънавият ва маърифат масканлари қуриб битказилиб, фаолияти йўлга қўйилди.
Вилоятдаги 45та, туман (шаҳар)ларда эса 35 та давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳарбий қисмлар билан ҳамкорлик режалари (Йўл хариталари) имзоланиб, бир қанча самарали ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2021 йилда амалга оширилган ишлар:
-Илмий-амалий семинар ва анжуманлар-24 та
-Конференция ва видеоконференциялар (ZOOMплатформаси орқали)-22 та
-Давра суҳбатлари-380 та
-Кўрик-танловлар-120 та
-Ижодий кечалар- 12 та
-Саёҳатлар- 4 та
-Саҳоват, мурувват тадбирлари- 3 та
-Китобхонлик акциялари- 155 та
-Фестиваллар- 14 та
-Маънавий-маърифий лойиҳалар- 22 та
-“Маърифат соатлари”-960 та
-Тарғибот-ташвиқот тадбирлар, учрашувлар-660дан зиёд
Ўтказилган тадбирларда жами 460000 нафар аҳолининг турли қатламлари қамраб олинган. Хусусан, 50000 нафари давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, 180000 нафари ёшлар ва талабалар, 160000 нафари хотин-қизлар,11000 нафари “Темир дафтар”га киритилган оилалар, 15000 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, 44000 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган уюшмаган ва ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож ёшларни ташкил этади.
Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ташаббуси билан 2021 йилда қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди:
-Вилоятдаги ташкилот, корхона, идора ва муассасаларда фаолият юритаётган маънавият ва маърифат соҳаси ходимлар ўртасида “1 октябрь- Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан спортнинг 5 тури бўйича “Маънавият ва спорт фестивали” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда 360 дан зиёд соҳа вакиллари қатнашишди.
- Жиззах вилояти Зарбдор туманида жойлашган заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатида Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида “Маънавият ва спорт фестивали” ташкил этилди.
-Вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари ўртасида “Зукко китобхон”кўрик-танловининг вилоят биринчилиги ўтказилди. Танловнинг сектор, туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида 11000 нафар ўқувчилар иштирок этишди.
-“Қадриятлари қадр топган она Ватаним, Жиззахим!” шиори остида халқ миллий ҳунармандчилик, фольклор жамоалари, миллий кийимлар кўргазмаларидан ташкил топган “Миллий қадриятлар” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Фестивалнинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида 14000дан зиёд аҳоли, ёшлар иштирок этишди.
-“Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” шиори остида умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўртасида “Йилнинг энг фаол маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари” танлови ўтказилди. Бу танловнинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида 150дан зиёд умумтаълим мактабларининг директор ўринбосарлари иштирок этишди.
-Умумтаълим мактабларинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ўртасида “Йилнинг энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси” танлови ўтказилди. Бу танловда 120 нафар тарғиботчилар вилоят биринчилиги учун беллашдилар. (Вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган танлов 2022 йилда Республика миқёсида ўтказилди)
2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар қуйидагича:
-Илмий-амалий семинар ва анжуманлар-12 та
-Конференция ва видеоконференциялар (ZOOMплатформаси орқали)-14 та
-Давра суҳбатлари-210 та
-Кўрик-танловлар-80 та
-Ижодий кечалар- 7 та
-Саёҳатлар- 2 та
-Саҳоват, мурувват тадбирлари- 2 та
-Китобхонлик акциялари- 115 та
-Фестиваллар- 8 та
-Маънавий-маърифий лойиҳалар- 12 та
-“Маърифат соатлари”- 1200 та
-Тарғибот-ташвиқот тадбирлар, учрашувлар- 800дан зиёд
Ўтказилган тадбирларда жами 280000 нафар аҳолининг турли қатламлари қамраб олинган. Хусусан, 20000 нафари давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, 110000 нафари ёшлар ва талабалар, 90000 нафари хотин-қизлар,5000 нафари “Темир дафтар”га киритилган оилалар, 8000 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, 47000 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган уюшмаган ва ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож ёшларни ташкил этади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ва туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирокида “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди. 200дан ортиқ тарғибот тадбирларида 300 мингдан зиёд турли аҳоли вакиллари қамраб олинди.
Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳамкорлигида жорий йилдан ташкил этилишини бошлаган “Инсон қадри” лойиҳасининг илк қахрамони Ғаллаорол туманидаги моҳир қўл, “Жасорат” медали соҳибаси Барно Нарзуллаева бўлди. Лойиҳа ташкилотчилари қахрамонимизнинг яшаш манзилига ташриф буюриб, унинг ҳаёт йўли, ҳозирги кунда амалга ошираётган ишлари тўғрисида қисқа метиражли филм суратга олиб, кенг жамоатчиликга тақдим этдилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ташаббуси билан 2022 йилда қуйидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди:
-Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2022 йил 2 февралдаги “Чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан 2022 йил 1 мартдан бошлаб бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига старт берилди. Мазкур топшириқ ижроси юзасидан вилоят Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Пахтакор, Зарбдор, Зомин, Дўстлик туман бўлинмалари ва умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ҳамкорликда ҳудудларда манзарали, мевали дарахт кўчатлари экилиб, “Маънавият боғи” ташкил этилди.
Бу тадбирларда, иштирокчилар миллий либосларда иштирок этиб, баҳру-байт, китобхонлик викториналари, қизиқарли ўйинлар, эркаклар ўртасида атлас белбоғ ва дўппи кийган ҳолда “Энг чиройли дилхирож рақси” ва аёллар ўртасида дурра ёки дўппи кийган ҳолда “Энг чиройли миллий рақс”, “Энг узун сочли қизлар”, “Қирқ кокилинг савдоси тушди бошима” танловлари, уюшмаган аҳоли вакиллари орасидан ҳаваскор қўшиқчиларнинг жонли ижролари, оммавий рақслар, фонус учириш, гулхан атрофида ёшларнинг жонли вокал қўшиқлари ижроси ташкил этилиб, барча аҳоли вакилларига байрамона кайфият улашилди.
-Зомин тумани “Хулкар” маҳалласида жойлашган тоғ ён бағрида “Миллий қадриятлар 10 кунлиги” доирасида “Қадриятлари қадрланган юрт” шиори остида “Дарвешона - Йилбоши” маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни оқсоқол нуронийларимиз эзгу тилак-истак, ниятлар билан очиб бергач, ижодкор ва иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, турли миллат вакиллари бўлган ёшларнинг чиқишлари, билдирган тилаклари санъаткорларнинг дилтортар наволарига уланиб кетди. Тадбир мобайнида хўроз уриштириш, кураш, тош кўтариш, арқон тортиш, бештош, варрак учириш, чиллар каби қадимий миллий ҳаракатли ўйинлар ҳам ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар сараланди. Дастурхонга ош тортилиб, ёши улуғлар дуолари олинди.
-Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими ҳамда вилоятдаги барча туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида Зомин туманида жойлашган аёллар “Мурувват уйи”да “Меҳр-саховат” маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Шунингдек, вилоят бўлими ва туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари Фориш тумани Эгизбулоқ қишлоғида селдан талофат кўрган оилалар ҳолидан хабар олишди.
-1-июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан “Учинчи Ренессанс вакиллари — миллат ифтихори”шиори остида вилоятимиздаги энг истеъдодли, намунали хулқи ва аъло баҳолари билан тенгдошларига ўрнак бўла оладиган ижодкор ўқувчиларнинг 40 нафари Самарқанд шаҳрига саёҳатга олиб бориб келинди.. Саёҳат мобайнида Самарқандлик ижодкор ёшлар билан ижодий учрашувлар ҳам ўтказилди.
- Президент ва Ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни кучайтириш, уларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш мақсадида "Ижодкор ёшлар Янги Ўзбекистон келажаги!" шиори остида 40 нафар ўқувчилар Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
-Республика Маънавият ва маърифат маркази туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан 14-30 ёшдаги уюшмаган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган видеоролик, иншо ва расмлар танловлари ўтказилди. Туман (шаҳар) босқичи ғолиблари вилоят танловида иштирок этиб, 1-2-3 ўринларни эгаллаган иштирокчилар 2 июль куни Жиззах шаҳридаги Мустақиллик майдонида ўтказилган байрам тантаналарида диплом ва совғалар билан тақдирландилар.
- Республика Маънавият ва маърифат маркази Ш.Рашидов туман бўлинмаси қошида ижодкор ёшлар “Турон” клуби ташкил этилди. Бугунги кунда клуб аъзолари сони 80 нафарни ташкил этмоқда.
- 2022 йил июл ойи давомида вилоятнинг барча туман (шаҳар) Кенгаш йиғилишлари ўтказилди. Бу Кенгаш йиғилишларида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари ҳамда 2022 йил иккинчи ярим йиллиги режалари Кенгаш аъзолари муҳокама қилиб олдилар.
- Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида“31 йилликка-31та лойиҳа”доирасидамаънавий-маърифий чора-тадбирларрежаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда вилоятнинг барча ҳудудларида ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Бу лойиҳаларни амалга оширишда фестиваллар, танловлар, семинарлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ва бир қанча тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўринишида ўтказиш мақсад қилиб олинган.
Жорий йилнинг 12 август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “31 йилликка - 31та лойиҳа” доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти 3-сон минтақавий ҳудуд 29-сон манзил колонияси маҳкум ва маҳкумалари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди.
Ўйин давомида 3 та жамоалар ўртасида белгиланган саволларга жавоб бериш орқали уларнинг билим кўникмалар синовдан ўтказилди ҳамда ғолиб жамоалар аниқланиб, бадиий китоблар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали турли лойиҳалар доирасида2 мингдан зиёд (видео, сурат, инфографика, матн кўринишида) пост ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Вилоят бўлими ходимлари томонидан долзарб маънавий-маърифий мавзуларда 26 та мақола ва таҳлилий материаллар тайёрланиб, uz доменидаги сайтларда, 12 та мақола босма газеталарда (“Жиззах ҳақиқати”, “Жиззах овози”) ёритилди.
Вилоят ҳокимининг 2021 йил 30 мартдаги 138-сонли қарорининг3-иловасида 2022 йилда 4 та туманда яъни, Ғаллаорол, Дўстлик, Пахтакор ва Ш.Рашидов туманларида Маънавият ва маърифат масканлариқурилиб фойдаланишга топширилиши белгиланган бўлиб, лекин ҳозиргача бу борадаги ишлар бошланмаган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!