Маълум бўлишича, Ғаллаорол тумани Сарой қишлоғида доимий рўйхатда туриб, Зафаробод туманида вақтинча яшаб келган аёл интернетдан Шароф Рашидов тумани Саройлик маҳалласида яшовчи йигитнинг фотосуратларини кўчириб олган. Сўнг уларни монтаж қилиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилишини айтиб қўрқитган ва йигитдан 5 миллион сўм талаб қилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аёл йигитдан талаб қилган пулларини Жиззах шаҳрида олаётганда далилий ашёлар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.