» » Жиззахда 50 гектар ерни 500 миллион сўмга сотмоқчи бўлган кластер масъули ушланди

Жиззахда 50 гектар ерни 500 миллион сўмга сотмоқчи бўлган кластер масъули ушланди

20 июнь 2022 г 636 Комментарии: 0

Бухоро вилоятида доимий рўйхатда туриб, Зарбдор туманидаги кластерда масъул лавозимда ишловчи шахс 50 гектар ерни 500 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Жиззах шаҳрида яшовчи аёл чорвачиликни йўлга қўйиш мақсадида ер майдони олмоқчи бўлган. Зарбдор тумани Оқар маҳалласи ҳудудида фермерлик қиладиган шахс аёл билан учрашиб, унга 50 гектар ерни 500 миллион сўмга сотмоқчи эканини айтади. Шарт бўйича аёл олдиндан 20 минг доллар бериб, қолган пулни кейин тўлашига келишишади.

Шундан сўнг ерни фақат аукцион орқали сотиб олиш мумкинлигини эшитган аёл вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилади.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида доимий рўйхатда туриб, Зарбдор тумани Оқар маҳалласи ҳудудидаги кластерда масъул лавозимда ишловчи шахс аёлдан 20 минг доллар олаётганда далилий ашё билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!