» » Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ВАЗ-2101 машинаси ҳайдовчиси вафот этди

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ВАЗ-2101 машинаси ҳайдовчиси вафот этди

30 август 2022 г 496 Комментарии: 0

ГАЗ-31 ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган ва машина рўпарадан келаётган ВАЗ-2101нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 22 август куни соат 10:00 ларда 4Р-36 Жиззах-Фориш-Қизилча автомобил йўлининг Фориш тумани ҳудудидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фориш тумани Пастки Байрам қишлоғида яшовчи шахс ГАЗ-31 машинасида ҳаракатланаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва рўпарадан келаётган ВАЗ-2101 машинасининг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.

Оқибатда, Фориш тумани Нурак қишлоғида яшовчи ВАЗ-2101 машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, ҳайдовчи вафот этган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!