Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда осма йўл қуришга киришилди
05 сентябрь 2022 г 906 Комментарии: 0
Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидаги Туркистон тоғ тизмаларига кирувчи қорли тоғ ҳудудида янги курорт ва тоғ-чанғи зонаси барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга киришилди.
Осма йўллар қуриш бўйича жаҳонда етакчи ўринда турувчи Швейцариянинг “Bartholet” компанияси бу лойиҳани амалга ошириш имкониятини қўлга киритган эди. Бутун мамлакатимиз бўйлаб Мустақилликнинг 31 йиллиги кенг нишонланаётган айни пайтда осма йўлнинг биринчи кабинаси олиб келинди.
“Porsche Design”, яъни Студио дезайнидаги 8 ўринли гондола 2 минг 500 метр баландликда ҳаракатланиб, ҳар соатда 1 минг 200 нафар кишини ташиш имконияти мавжуд.
“Bartholet” вакилининг таъкидлашича, ушбу осма гондолалар келгуси 2023 йилнинг 1 апрелдан ишга туширилиши кутилмоқда. Режага кўр, шу санадан бошлаб курорт ва тоғ-чанғи зонаси ҳам ишга туширилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!