Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-ярим йиллик ижроси
06 сентябрь 2022 г 577 Комментарии: 0
Арнасой туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан 2022 йил 1-ярим йиллик мобайнида туман маҳаллий бюджетининг ижросини сифатли таъминлаш, унинг барча кўрсаткичлари бўйича белгиланган режаларнинг бажарилиши борасида бир қатор амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Жумладан, Арнасой тумани маҳаллий бюджетининг жорий йилнинг 1-ярим йиллик даромадлар режаси 9 075.4 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 10 338.7 млн.сўмга (114 фоизга) ёки 1263.3 млн.сўм ортиғи билан ижроси таъминланди.
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалар аниқланиши бўйича
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижроси бўйича 2022 йил 1-ярим йиллик жами аниқланган қўшимча даромадлар манбаси 320.0 млн.сўм бўлиб, шундан рўйхатдан ўтмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолати бўйича 8.5 млн.сўм, мол-мулк солиқларини ҳисобга олмаслик ҳолати бўйича 58.0 млн.сўм ва солиқ ҳисоботларини тўғри акс эттирмаслик ҳамда легаллаштириш ҳолатлари бўйича 252.2 млн.сўм қўшимча даромад аниқланган.
Маҳаллий бюджет харажат кўрсаткичларининг 1-ярим йиллик ижроси
Маҳаллий бюджетнинг 2022 йил 1-ярим йиллиги учун харажатларнинг аниқланган режаси 47 179.9 млн.сўмни, уларнинг касса ижроси 43 632.6 млн.сўмни ташкил этди.
Шунингдек, 2022 йил 1-ярим йиллигида юқори бюджетдан харажатларни молиялаштириш учун жами 25 696.2 млн.сўм трансферт маблағлари, яъни режадаги трансферт маблағларининг 100 фоизи олинди.
Жумладан харажатлар ижроси қуйидаги соҳаларга:
Халқ таълими 3 534.1 млн. сўм
Мактабгача таълим 3 850.6 млн.сўм
Соғлиқни сақлаш 11 495.0 млн. сўм
Ижтимоий нафақа 8 816.1 млн. сўм
Бошқалар 15 936.8 млн. сўм маблағлар ажратилди.
2022 йил 1-ярим йиллигида ижтимоий нафақаларнинг
молиялаштирилиши юзасидан
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун кам таъминланган оилаларга, икки ёшгача болали оналарга ва вояга етмаган болалари бор оилаларга бериладиган нафақаларга талабдаги 8 816.1 млн.сўм маблағ тўлиқ молиялаштириб берилди.
Бундан ташқари, туманда ташкил қилинган 36 та Давлат-хусусий шерикчилик ва оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига иш ҳақи ва бошқа харажатлари 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида 1696.8 млн.сўм миқдорида Республика бюджетидан Субсидия маблағлари ажратилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!