Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси ўтказилди
23 июль 2022 г 769 Комментарии: 0
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Эркин Холматов олиб борди.
Сессия қуйидаги масалалар бўйича ўтказилди.
Сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари бўйича ҳисоботлари, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”га доир вилоят дастурининг ижроси бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарларининг ҳисоботи, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти, вилоят суди ва вилоят маъмурий суди раисининг судларда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир 2022 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти ва Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимиини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118 сон Фармонининг ижроси тўғрисида ахборотлари тингланди.
Сессия кун тартибидаги навбатдаги масалалар вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини ижросини таъминлашга оид амалга оширилётган ишлар, Президентимизнинг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг ижроси, вилоят ҳокими ўринбосарларининг чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишининг якуний натижалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги “2022 – 2026 йилларда Жиззах вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги 213 – сон қарори ҳақида ҳамда Президентимизнинг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақидаги ҳисобатлари эшитилди.
Шунингдек, сессияда Жиззах вилоятида 2023 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш, Вилоят молия бошқармаси бошлиғининг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида ҳисоботи, Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги №КҚ-331–IV сонли қарорининг ижроси, “Сирдарё-Зарафшон” ирригация хавза тизимилар бошқармаси бошлиғининг сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, вилоятда сувни тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида, вилоят ҳудудида жойлашган моддий маданий мерос объектлари ва маданий бойликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши ҳолати ҳақида вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғининг ахбороти, вилоятда 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурнинг ижросини муҳокама қилиш ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил иккинчи ярим йиллиги иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!