» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси ўтказилди (фото)

Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси ўтказилди (фото)

27 январь 2022 г 728 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессияда ўн еттита масала кўрилди.

Дастлаб, сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари, вилоят прокуратураси органлари томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғининг Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетган ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ва Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти  юзасидан  масъул вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Сессия кун тартибидагн ўрин олган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимиини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижроси, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти, вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш, ташқи қарз ҳисобидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботи, вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг ахборотлари ҳам тингланди.

Шунингдек, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахбороти,  вилоят ҳудудида жойлашган моддий маданий мерос объектлари ва маданий бойликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши ҳолати ҳақида вилоят ҳокимининг ўринбосари- вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғининг ахбороти, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар тўғрисида, Маҳаллий бюджет ижроси шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида вилоят молия бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси, “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ раҳбарининг “Табиий газ назорати ва хисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилиб, вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш масаласи кўрилди.

Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!