Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси ўтказилди
04 май 2021 г 1 356 Комментарии: 0
Куни кеча вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.
Дастлаб, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш, вилоятда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси, шунингдек ташқи қарз ҳисобидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши бўйича вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳисоботи ва сектор раҳбарларининг ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди.
Жиззах вилоят суди раисининг судларда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир 2021 йилнинг биринчи чораги давомидаги фаолияти, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудудаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти юзасидан масъул вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ва вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини ҳам эшитилди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг вилоятда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахбороти ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурининг ижросини муҳокамаси бўйича ахборотлар берилди.
Сессия давомида, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида киритган ахбороти юзасидан масъул вилоят ташкилотлари раҳбарлари, вилоят молия бошқармаси бошлиғининг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида, вилоятда туризмни ривожлантириш соҳасидаги ишлар юзасидан вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳам депутатларга ҳисобот беришди.
Шунингдек, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг фаолияти тўғрисида, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокамаси, “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ раҳбарининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш масаласи билан биргаликда вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!