» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма олтинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма олтинчи сессияси ўтказилди

05 август 2021 г 907 Комментарии: 0

Куни кеча вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма олтинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Дастлаб, сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари бўйича, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти  юзасидан  масъул вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетган ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ҳисоботлари эшитилди.

Шундан сўнг, вилоятда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси шунингдек, ташқи қарз ҳисобидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши ҳамда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг ахбороти вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурининг ижроси, ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича  қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича, маҳаллий бюджет ижроси шунингдек, ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида вилоят молия бошқармаси бошлиғининг ҳисоботлари тингланди.

Сессияда вилоятидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар Мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида киритган ахбороти юзасидан масъул вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботи, Президентимизнинг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳақида ҳисобот беришди.

Шунингдек, “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ раҳбарининг “Табиий газ назорати ва хисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, Президентимизнинг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора- тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг ижроси бўйича, вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши бўйича вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғининг ахборот ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш масалалари кўриб чиқилди.

Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди. 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!