Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳар "Оқила аёллар"ҳаракати раҳбари сайланди
15 сентябрь 2022 г 498 Комментарии: 0
Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 августдаги "Оқила аёллар" ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 437-сонли қарорига асосан Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан Жиззах шаҳар ҳокимлигида шаҳарнинг "Оқила аёллар" ҳаракати жамоаси шакллантирилиб, раҳбари сайланди.
Aслида ҳаракат раҳбари ким ва у нима иш қилади, деган савол туғилиши табиий. Мазкур ҳаракатнинг раҳбари ҳаракат аъзоларини бир мақсад остида бирлаштириб, бевосита ўз ҳудудидаги оилалар ва аёллар билан ишлашда аниқ мақсадлар қўйиши, уларни амалга оширишда ўз механизмлари ва режасига эга бўлмоғи лозим.
Жиззах шаҳар ҳокимлигида ўтказилган тадбир ҳам айни шу ҳаракатни шакллантириб олиш мақсадида ташкил этилди. Тадбир аввалида ҳаракат аъзолари учун мусиқий дастур ва миллий ҳунармандчилик воситалари кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирни Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов кириш сўзи болан очиб бериб, бугунги кунда аёлларга бўлган эътибор қанчалик юқори эканлиги, аёл ҳар қандай жамиятнинг асл ривожлантирувчиси, соғлом келажак давомчиси, юксак қалб эгаларидир, дея таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г.Нормуродова бугунги тадбирнинг қанчалик аҳамиятли эканлиги, вилоят ва шаҳарда бу ҳаракат аъзолари оилалар ва хотин-қизлар билан ишлашда энг катта кучлиги таъкидлаб ўтди.
Тадбирнинг асосий қисми, аввало вилоят "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоларига махсус кўкрак нишонлар тақиш маросими, ундан сўнг, Жиззах шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари таништирилиб, унга раҳбар сайланди.
Раҳбар сифатида очиқ овоз бериш йўли билан, Олмазор маҳалласи фаоли, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати О.Нишонова сайланди.Жиззах шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоларига ҳам ҳаракат номи туширилган махсус кўкрак нишонлари тақилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!