» » “BMB OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон-Итaлия қўшмa корхонaси бош директори Азиз Маматқулов жиззахлик ёш тадбиркорлар билан учрашди

“BMB OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон-Итaлия қўшмa корхонaси бош директори Азиз Маматқулов жиззахлик ёш тадбиркорлар билан учрашди

21 сентябрь 2022 г 370 Комментарии: 0

Ёшлар инновацион марказида Бахмал туманида жойлашган “BMB OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон-Итaлия қўшмa корхонaси бош директори Азиз Маматқулов ва BMB TRADE GROUP компанияси бош директори ёрдамчиси Абдурашид Шарафутдиновнинг жиззахлик ёш тадбиркорлар билан учрашуви ташкил этилди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган мазкур учрашувда вилоят ҳокимлиги вакиллари, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акрам Рахмонқулов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Мусурмонов ҳамда Жиззахда энди тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёшлар иштирок этишди.

Урашувда сўзга чиққан “BMB OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон-Итaлия қўшмa корхонaси бош директори Азиз Маматқулов мамлакатимизда ёшларининг билим ва салоҳиятлари тадбиркорлик ва инновацион ғояларини амалга ошириш учун катта имкониятлар яратиб берилаётгани ва бундан унумли фойдаланиш кераклиги хусусида сўз юритди.

Учрашувда ёш тадбиркорлар BMB Trade Group фаолияти бўйича саволлар беришиб, компания ҳақида батафсил маълумотларни олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!