» » «SILVERLEAFE» компанияси бош директори Дэн Петерсоннинг ёшлар учрашуви ўтказилди

«SILVERLEAFE» компанияси бош директори Дэн Петерсоннинг ёшлар учрашуви ўтказилди

21 сентябрь 2022 г 508 Комментарии: 0

Ёшлар инновацион марказида Пахтакор тумани Мингчинор қишлоғидаги Америка Қўшма Штатларининг «SILVERLEAFE» компанияси бош директори Дэн Петерсон билан ёшлар учрашуви ўтказилди.

Учрашувда, вилоят ҳокимлиги вакиллари, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акрам Рахмонқулов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Мусурмонов ҳамда жиззахдаги тадбиркорликка қизиқадиган ёшлар иштирик этишди.
«SILVERLEAFE» компанияси бош директори Дэн Петерсон сўзга чиқиб, ёшларга ҳорижда хусусан, ватани АҚШда тадбиркорлик соҳасида нималарга амал қилиш кераклиги ва келажакдаги бу соҳа вакили бўлиш учун инсон қандай фазилатларга эга бўлишлиги хусусида сўз юритди.

Учрашувда тадбиркорлар ва мазкур соҳага қадам қуяётган ёшлар ўзларини қизиқтирган саваолларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!