Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «NazzAR» стартап лойиҳасининг электрон музейи Жиззах шаҳрида ўрнатилди
25 январь 2022 г 641 Комментарии: 0
Жиззах шаҳри Шодлик маҳалласида SmartChain АТ компанияси директори Бобур Раҳимов билан давра суҳбати ташкил этилди.
Бобур Раҳимов ёшларга «NazzAR» инновацион стартап лойиҳаси ва унинг аҳамияти, ёшларга таъсири ҳақида тушунчалар берди ва «NazzAR» стартап лойиҳасининг электрон музейини маҳаллага совға қилди.
Сўнгра Жиззах вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Мансур Мусаев Жиззах вилоятидаги инновацион муҳит, ёшлар орасида стартап лойиҳаларни ҳар томонлама такомиллаштириш ва янада ривожлантириш стратегияси тўғрисида ёшларга маълумотлар берди. Давра суҳбати якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Таъкидлаш жоизки, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётган стартап лойиҳаларидан бири – тўлдирилган реалликка асосланган «NazzAR» мобил иловасини яратган SmartChain АТ компаниясидир.
Ушбу «NazzAR» стартап лойиҳаси ҳар қандай моддий воситага кенгайтирилган реаллик элементларини бирлаштириши мумкин бўлган инновацион дастур ҳисобланади. Смартфон орқали «NazzAR» белгисига йўналтирилганда мобил қурилма экранида реал объектларнинг 3D шакллари, видео роликлари, фото суратлар жонланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!