Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда технологик ривожланиш марафони ғолиблари аниқланди
20 октябрь 2021 г 778 Комментарии: 0
Уч кун давом этган марафонда Жиззах вилоятидаги барча олий талим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, юздан ортиқ иқтидорли талаба ва ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир дастлаб ҳудудий лойиҳалар кўргазмаси билан бошланди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба ва ўқувчи ёшлар инновацион, технологик, илмий, стартап лойиҳа ва ишланмалари билан иштирок этди. Кўргазма давомида саралаб олинган ишланма муаллифлари Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси томонидан ҳар йили ўтказиладиган “InnoWeek” инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
– Технологик ривожланиш марафони доирасида иштирокчиларга тажрибали спикерлар томонидан маъруза ва тренинглар ташкил этилди, – дейди Инновациялар Миллий офисининг иқтидорли ёшларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Даврон Нуриддинов. –Спикерлар томонидан ёш иштирокчиларга ғояни стартапгача шакллантириш бўйича мастер-класс ўтказилди. Унда ёшларни бизнес асослари, тадбиркорлик касбининг ўзига хос жиҳатлари билан таништириш учун ўқув машғулотлар, мотивацион тренинглар ўтказилди.
Инновацион технологияларга қизиқувчи ёшларга стартап ғояларни инновацион ишланма ҳолатига келтириб, уларни тижоратлаштиришгача бўлган жараён тўғрисида зарур малумотлар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар учун Жиззахнинг сўлим маскани Зомин тоғ бағрида интерактив давра суҳбатлари, мастер-класс ўтказилди. Шу билан бирга вилоятнинг йирик “ADM-Jizzakh” заводига экскурсия уюштирилди.
Марафон якунида иштирокчиларнинг жамоадан таркиб топган аъзоларининг лойиҳалари сараланиб, ғолиб бўлган лойиҳа эгалари “Энг яхши дастурий таъминот” ҳамда “Энг яхши техник ечим” йўналишлари бўйича 1-ўрин учун 30 миллион, 2-ўрин учун 20 миллион, 3-ўрин учун эса 10 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!