» » Ўзбекистон Президенти Татаристоннинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Татаристоннинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

12 октябрь 2022 г 576 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Етакчи корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг илк натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Тошкент вилоятидаги «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки доирасида кооперация кўлами кенгайиб бормоқда. Хусусан, 16 та инвестиция лойиҳаси тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.

Қабул қилинган «йўл харитаси»га мувофиқ машинасозлик тармоғида, янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида, кичик тоннажли кимё ва нефтни қайта ишлаш, аграр саноат, IT соҳаларида кооперацияни кучайтириш ва лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ҳудудларида, шу жумладан Жиззах ва Тошкент вилоятларида қўшма бизнес лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълимга оид, техник ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги дастурларни амалга оширишга келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!