» » Татаристон Республикаси Президенти Жиззахга келди ва шу куни Қозон Федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали очилди

Татаристон Республикаси Президенти Жиззахга келди ва шу куни Қозон Федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали очилди

10 октябрь 2022 г 1 307 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида иккала тараф Ўзбекистон ва Татаристон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатдан юқори даражага чиққанлигини таъкидлашди. Р.Минниханов Қозон Федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиалини ташкил этиш бўйича ишлар жуда қисқа фурсат ичида амалга оширилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.

Учрашув давомида инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига тўхталиб ўтилди. Татаристон Республикасида ривожланган соҳалар автомобильсозлик, машинасозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, кишлоқ хўжалиги эканлиги ҳамда Жиззах вилоятининг бу соҳаларда салоҳияти юқори эканлигини ҳисобга олиб, Татаристон томони ушбу соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича чоралар кўришга ва ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди. Хусусан, Татарстоннинг “Химград” технополиси билан ҳамкорликда амалга оширилган “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркига ўхшаш индустриал паркини “Жиззах” МИЗ ҳудудида ташкил этиш Р.Минниханов томонидан таклиф этилди. Р.Минниханов сўзларига кўра, икки томон ўртасида бошланган яқин ҳамкорлик, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида савдо ҳажмини 1 млрд. АҚШ долларига етказишга муҳим асос бўлади.

Шундан сўнг, Р.Минниханов IT Park Жиззах вилояти филиали, Жиззах шаҳридаги Президент мактаби фаолияти билан ҳам танишди ва яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади.

Ташриф сўнгида, Р.Минниханов Қозон Федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Э.Салиев ва Р.Минниханов сўзга чиқишди. Унда Жиззах вилоятдаги татар диаспораси вакиллари, вилоят фаоллари иштирок этишди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!