Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Мен, албатта, Ватан ҳимоячиси бўламан!” шиори остида ватанпарварлик лойиҳаси ўтказилди
20 октябрь 2022 г 570 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Республика маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Фориш” тоғ полигонида ижтимоийлашувдаги оила фарзандлари ва вилоят ёшлари учун “Мен, албатта, Ватан ҳимоячиси бўламан!” шиори остида ватанпарварлик лойиҳаси ўтказилди.
Мазкур ватанпарварлик лойиҳаси давомида ёшлар даставвал қурол-аслаҳа ва жанговар техникалар намойиши учун тайёрланган ўқув жойи билан танишди. Шунингдек, ёшларга ҳарбий хизмачиларнинг шахсий анжомлари, қурол-аслаҳалар ва жанговар техникалар бўйича кенг қамровли тушунчалар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, болажонлар ўртасида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида спортнинг стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича беллашувлар ўтказилди ва унда фаоллик кўрсатганлар тақдирланди.
Тадбир якунида ташкил этилган маданий дастур давомида Фориш тумани маданият маркази хонандалари ҳамда Жиззах гарнизони ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва миллий руҳдаги бадиий чиқишлар маънавий дам олишларини таъминлади.
Таъкидлаш керакки бундай тадбирлар барча ҳарбий округларда ташкил этиб келинмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!