» » “Қайтиш” фильми Зоминда суратга олинмоқда

“Қайтиш” фильми Зоминда суратга олинмоқда

26 октябрь 2022 г 527 Комментарии: 0

Кинематография агентлиги буюуртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси ДУК томонидан “Қайтиш” номли тўлиқ метражли бадиий фильмининг тасвирга олиш ишлари 10 октябрь санасидан бошланган бўлиб, жараёнлар давом этмоқда.

Мазкур кинолойиҳа Жиззах вилоят, Зомин туманида суратга олинмоқда.

Картина замонлар чиғириғида ривожланиб бораётган ҳаёт ҳақида бўлиб, маиший ҳаётдан ижтимоийлашувга қадар бораётган чол ва кампир ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Шокир Холиқов, постановкачи оператор Диёр Исматов, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Хуршид Алихўжаев.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!