Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида “30 йил ва 30 ёш учрашуви” ўтказилди

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида “30 йил ва 30 ёш учрашуви” ўтказилди

07 ноябрь 2022 йил
490
0

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташаббуси билан Ватанимиз конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб ишлаб чиқилган “30 йил ва 30 ёш учрашуви” лойиҳасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Лойиҳада вилоят давлат солиқ органларида 30 йил ёки ундан кўп вақтдан буён ишлаб келаётган тажрибали мутахассислар ва тизимда меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ходимлардан таркиб топган жамоалар иштирок этдилар.
Лойиҳа шартларига кўра иштирокчилар ўзларининг чиқишларини 3 босқичда йиғилганларга намоён этдилар.
Қизиқарли ўтказилган учрашувда энг кўп овоз олган Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси жуфтлиги лойиҳанинг вилоят босқичи ғолиби бўлиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўрин ҳам бошқарманинг яна бир жуфтлигига ҳамда учинчи ўрин Жиззах шаҳар давлат солиқ инспексиясидан қатнашган жамоага насиб этди.
Ғолиб жамоаларга вилоят давлат солиқ бошқармасининг ва вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида Жиззах санъат усталарининг чиқишлари йиғилганларга ўзгача руҳ бағишлади.
Таъкидлаш керакки, ташкил этилган лойиҳанинг асосий мақсади фахрийларнинг ҳаётий малакасини ёшларнинг креатив фикрлари билан уйғунлаштириш орқали шаклланадиган инновацион ёндашув негизида солиқ хизмати фаолияти самарадорлигини кучайтириш, “Устоз-шогирд” анъаналаридан оқилона фойдаланиш ва уларни сифат жиҳатдан янги кўринишда сақлаб қолишдан иборатдир.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар