» » Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург билан ҳамкорлик салоҳиятини самарали ишга солиш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург билан ҳамкорлик салоҳиятини самарали ишга солиш муҳимлигини таъкидлади

09 ноябрь 2022 г 452 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш учун замонавий савдо-тижорат ва логистика инфратузилмасини яратиш, етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш, уй-жой коммунал хўжалик ва шаҳарсозлик соҳаларида шерикликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувларнинг давом эттирилиши қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!