» » Венгриянинг «Central European Gastro Platform» компанияси раҳбарияти вилоят ҳокими ўрнибосари билан учрашди

Венгриянинг «Central European Gastro Platform» компанияси раҳбарияти вилоят ҳокими ўрнибосари билан учрашди

12 ноябрь 2022 г 566 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Нодир Нурматов ва Венгриянинг «Central European Gastro Platform» компанияси таъсисчиси Кароли Берекз ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг октябрь ойида Жиззах вилояти делегацияси Венгрияга ташрифи давомида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Венгриянинг «Central European Gastro Platform» компанияси раҳбарияти Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Учрашув давомида эришилган келишувларнинг жорий холати муҳокама этилиб, янги бир қанча келишувларга эришилди.

Жумладан, Бахмал туманида қора мармарни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш, қиймати 20 млн. долларлик минерал ўғитлар экспорти бўйича келишувларга эришилди.

Вилоят ҳолкимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!