» » Жиззах вилояти делегацияси Венгрия давлати билан бир қатор келишувларга эришди

Жиззах вилояти делегацияси Венгрия давлати билан бир қатор келишувларга эришди

03 октябрь 2022 г 775 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Н.Нурматов ва Венгриянинг қатор компаниялари раҳбариятлари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди ва бир қанча келишувларга эришилди.
Жумладан, «ZLT MAGYARORSZÁG KFT» компанияси раҳбарияти билан олтингугурт маҳсулотларини Венгрияга экспорт қилиш бўйича қиймати 1 млн.долларлик экспорт шартномаси имзоланишига эришилди.
Шунингдек, Венгриянинг «SMAPPLAB KET» компанияси раҳбарияти билан асбоб-ускуналар ўтказиб бериш бўйича қиймати 1 млн.долларлик импорт шартномаси имзоланди.
Бундан ташқари, «Central European Gastro Platform» компанияси раҳбарияти билан ўзбек маҳсулотларини Венгрия бозорида тарғиб қилиш ва товарлар номенклатурасини ошириш мақсадида савдо уйлари ташкил қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Венгриянинг Фейер медьеси раҳбарияти билан икки ҳудудлар ўртасида икки томонлама кўп қиррали ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди. Икки томонлама ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Фейер вилояти раҳбариятининнг Жиззах вилоятига ташрифини ташкил этишга ҳамда икки ҳудуд ўртасида ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш бўйича келишув лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ташриф давомида Венгриянинг бир қатор йирик компаниялари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказилди. Жумладан, “Arsisco Impex (Kft.)” раҳбарияти билан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, “Egis Gyógyszergyár Zrt” компанияси вакиллари билан фармацевтика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, “PRO PATRIA ELECTRONICS” компанияси вакиллари билан вилоятда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди ва вилоятнинг экспорт имкониятлари, инвестицион салоҳияти, Ўзбекистонда тадбиркорларга берилаётган кенг кўламдаги имкониятлар, вилоятимизнинг ҳом-ашё базаси, ҳудудимизда жойлашган Махсус иқтисодий зоналар ва улардаги имтиёзлар тақдимот қилинди.
Бундан ташқари, ташрифнинг иккинчи куни Венгрия давлати импорти таҳлили олиб борилди, унга кўра Венгрия импортининг асосий қисмини хом-ашё ва турли техника жиҳозлари, машинасозлик, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ёқилғи ва электр энергияси ташкил этади.
2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон билан Венгрия савдо айланмаси ҳажми 44,2 млн. долл.ни ташкил этиб, шу даврда Ўзбекистондан Венгрияга экспорт қилинган товарлар (1,6 млн. долл.) қуйидагилардан иборат бўлди:
- машиналар ва транспорт ускуналари (774 минг.долл.);
- саноат маҳсулотлари (441 минг.долл.);
- ноозиқ-овқат хом ашёси (366 минг.долл.);
- озиқ-овқат маҳсулотлари (47 минг.долл.);
- кимёвий моддалар (25 минг.долл.).
Қайд этиш жоизки, қишлоқ хўжалиги Венгрия иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Мамлакат ҳудудининг деярли 3/5 қисмини экин майдонлари эгаллайди. Бироқ, ҳозирда дунёдаги тиғиз сиёсий вазият туфайли ушбу мамлакатлардан Венгрияга импорт қилинадиган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ўғитлар чекланган бўлиб, мамлакатда минерал ўғитлар танқислиги кузатилмоқда.
Ҳусусан, Венгриянинг кенг турдаги маҳсулотлар импорти билан шуғулланувчи “Global Faktor Zrt” компанияси маълумотларига кўра, бугунги кунда азотли ўғитлар, жумладан, мочевина (карбамид)га бўлган талаб ошиб кетган. Компания ҳозирда ойига 100 минг тоннадан ортиқ карбамид сотиб олишга тайёр венгриялик корхоналар ва фермер хўжаликлари мавжудлигини маълум қилди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Жиззах вилоятида ишлаб чиқариладиган биокарбамид маҳсулотлари хорижий хамкорларга таклиф қилиниб, қиймати 2,5 млн.долларга тенг экспорт шартномаси имзолаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, қурилиш соҳасида фаолият юритувчи компаниялар вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиниб, Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилаётган базальт маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар тақдим этилди ва қиймати 2,0 млн. доллардан ортиқ экспорт шартномалари имзолаш чоралари кўрилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!