Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёшларга коррупцияга қарши курашиш тизимларни жорий этиш хусусиятлари тўғриси тушунча берилди
14 ноябрь 2022 г 550 Комментарии: 0
Зомин тумани "Зомин" оромгоҳида Сирдарё вилояти фуқаролик жамияти вакиллари, ННТларнинг фаол аёллари, Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий ахборот марказининг вилоятлардаги бўлинмалари фаол волонтерлари, вилоят Ёшлар иттифоқининг шаҳар ва туманлар сардорлари, ҳамда Гулистон давлат университети фаол талабалари иштирокида коррупция ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги долзарб муаммолар, коррупцияга қарши курашишнинг гендер жиҳатлари ва коррупцияга қарши курашнинг самарали воситалари ва механизмлари ҳақида хабардорликни ошириш бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди.
Семинар тренингда вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси раҳбари С.Мелибаев иштирок этиб, "Давлат бошқарувида коррупцияни олдини олиш чора тадбирлари. Комплаенс - назорат қилиш ва давлат органларида коррупцияга қарши курашиш тизимларни жорий этиш хусусиятлари тўғриси”да тушинтиришлар берди.
Жиззах вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати раҳбари
Акмал Бинокулов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!