» » Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдирди

Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдирди

23 ноябрь 2022 г 769 Комментарии: 0

Маст эркак хотинини дўппослаган ва оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 15 ноябр куни соат 16:53 ларда Шароф Рашидов туманида маст эр хотинини дўппослаб, унинг вафот этишига сабабчи бўлган.

Шароф Рашидов тумани “Янгидиёр” МФЙда яшовчи 1972 йилда туғилган эркак маст ҳолда қўли билан хотини, 1983 йилда туғилган аёл танасининг турли жойларига урган. Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган аёл воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шунингдек, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ масъул раҳбарлари, туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар ҳамда маҳалла аҳли иштирокида мазкур жиноят муҳокама қилинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!