» » Жиззахда эр хотинига жароҳат етказиб, унинг ўлимига сабаб бўлди

Жиззахда эр хотинига жароҳат етказиб, унинг ўлимига сабаб бўлди

09 сентябрь 2022 г 557 Комментарии: 0

Ўзаро жанжал пайтида эр хотинини темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган. Оқибатда 4 нафар фарзанднинг онаси шифохонада вафот этган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 2 сентябр куни соат 2:00 ларда Ғаллаорол туманида содир бўлган оилавий жанжал уй бекасининг ўлимига сабаб бўлган.

Ғаллаорол тумани Бахт маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган шахс хотини билан гап талашиб жанжаллашиб қолган.

Жанжал пайтида эр хотинининг бош қисмига арматура бўлаги билан уриб унга оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда аёл туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!