Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида ишчилар ўртасида содир бўлган жанжал ўлим билан якунланди
15 август 2022 г 936 Комментарии: 0
Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 8 август куни соат 21:30 ларда Зарбдор тумани Тараққиёт маҳалласи ҳамда Фориш тумани «Боғдон» ҚФЙда истиқомат қилувчи 38 ва 31 ёшли икки фуқаро ўзаро гаплашиб турганда Самарқанд вилояти Булунғур тумани Қангли қишлоғида яшовчи 1966 йилда туғилган фуқаро уларнинг суҳбатига келиб қўшилган.
Зарбдорлик шахс самарқандлик эркакнинг кўйлаги чўнтагидан ҳазиллашиб 50 минг сўм пулларини олиб қўйган вақтида жанжал келиб чиққан. Низо давомида булунғурлик шахс сумкасида бўлган ошхона пичоғи билан ушбу икки фуқарога тан жароҳати етказган. Оқибатда Зарбдор туманида яшовчи фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган, тан жароҳати олган иккинчи шахс эса Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!