» » Жиззахда оилавий жанжал ўлим билан тугади

Жиззахда оилавий жанжал ўлим билан тугади

08 сентябрь 2022 г 603 Комментарии: 0

Ўзаро жанжал пайтида эр хотинига ўткир тиғли жисм билан бир неча марта зарба берган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 2 сентябр куни соат 15:20 ларда Зарбдор туманида эр-хотин ўртасидаги оилавий жанжал ўлим билан якун топган.

Зарбдор тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро хотини билан жанжаллашиб қолган. Жанжал пайтида эркак хотинининг танасига ўткир тиғли жисм билан бир неча марта зарба берган.

Оқибатда, оғир даражадаги тан жароҳати олган, вояга етмаган 3 нафар боланинг онаси воқеа жойида вафот этган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!