Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ЖАННАТМАКОН ЖИЗЗАХ
23 ноябрь 2022 г 502 Комментарии: 0
Жиззах вилояти Ўзбекистон Республикасининг марказий қисмида жойлашган ўзига хос тарихга эга, улкан сиёсий, иқтисодий, маънавий мавқега эга бўлган, фан, маданият, туризм равнақ топган вилоятлардан биридир. Жиззах – узоқ йиллик тарихга, ўзига хос маданиятга эга юрт.
Вилоят 1973 йил ташкил этилган бўлиб, маъмурий маркази Жиззах шаҳри. Вилоят майдони 21,2 минг кв. км бўлиб, республика умумий майдонининг 4,7 фоизини ташкил этади. Аҳолиси 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 1466,6 минг киши ёки республика аҳолисининг 4,1 фоизига тенг. Вилоят Ўзбекистоннинг марказий минтақасида жойлашган. Узунлиги шарқдан ғарбга 180 км, жанубдан шимолга 175 км.ни ташкил этади. Вилоят рельфи пасттекстликлар, чўл ва даштлар, қирлар ва тоғлардан ҳамда табиий кўллардан иборат. Тоғ ён бағирларидаги адирларда лалмикор деҳқончилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик ривожланган. Ҳудуд ранг-баранг табиий манзаралари. Ноёб ва экзотик рельфи, ўзига хос мўътадил иқлимга эга. Зомин, Бахмал, Фориш ва Янгиобод тоғлари ва тоғ ён бағирларида арчазорлар, бодомзорлар, ёнғоқзорлар, камёб шифобахш ўсимликлар мавжуд. Вилоятда олтин, мис, вольфрам, волостанит, қўрғошин, рух, оҳактош, мармар, силикат ва бошқа қурилиш материаллар заҳираси мавжуд бўлиб, табиий ресурсларга бой 40 та кони бор. Жиззах вилояти тарихининг жуда бойлиги ва ўзига хослиги, шунинг билан бирга, замонавий тараққиёт имкониятлари кенглигидан келиб чиқиб, халқаро ташкилотлар ва хорижлик сайёҳларни оҳанрабодек ўзига тортиб келмоқда. Шунингдек, Зомин, Бахмал тоғлари, жаҳонга машҳур Жиззахнинг сомсаси, оши, Зомин тандири, Бахмал олмаси-ю, заъфарони, Фориш кишмиши ва бошқа масканларда топилмас мўжизалар сирасига киради.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!